Маккага қайтиб кетди. Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларнинг ҳолатидан ранжидилар. Мусулмонларнинг урушни хоҳлашларидан аччиқлари келди. Кейин хотинлари Умму Салама олдига кирдилар (уни ўзлари билан олиб келган эдилар) ва одамлардаги ҳолатни айтиб бердилар. Умму Салама деди: «Ё Расулаллоҳ, мусулмонлар сизга хилоф иш қилишмайди, улар ўз динларини, Оллоҳ Таолога бўлган иймонларини ва сизнинг пайғамбарлигингизни ўйлаб ҳаяжонга тушишмоқда. Сиз сочингизни олиб, эҳромдан чиқинг. Шунда мусулмонларнинг сизга эргашишларини кўрасиз. Кейин уларни Мадинага олиб қайтинг». Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларнинг олдига чиқдилар ва умрага изн сифатида сочларини олдилар. Қалблари осойиш ва розилик билан тўлди. Мусулмонлар Расулуллоҳ с.а.в.нинг осойишта турганларини кўришгач шошилиб ўринларидан туришди ва қурбонликларини сўйиб, сочларини олишди, қисқартиришди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонлар Мадинага қайтдилар. Улар йўлда кетишаётганда Расулуллоҳ с.а.в.га «Фатҳ» сураси нозил бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларга уни бошидан охиригача ўқиб бердилар. Шунда ушбу сулҳ мусулмонлар учун очиқ фатҳ (ғалаба) бўлганига ҳаммалари ишонч ҳосил қилдилар. Шундай қилиб мусулмонлар Мадинага етиб келишди. Расулуллоҳ с.а.в. Хайбар вужудини йўқ қилиш, Арабистон ярим оролидан ташқарига даъватни ёйиш, ярим орол ичида эса даъватни мустаҳкамлаш режаларини амалга ошира бошладилар. Қурайш билан сулҳ даврида баъзи қарши томонларни йўқ қилиш ва ташқари билан алоқа ўрнатишга имкон туғилди. Бу ишлар ушбу сулҳнинг фазли билан амалга ошди. Шу билан Расулуллоҳ с.а.в. ҳажга қасд қилган пайтларида ишлаб чиққан режаларини қийинчилик ва тўсиқларга қарамасдан амалга оширдилар ҳамда ирода қилган сиёсий мақсадларига етдилар. Шундай қилиб, Ҳудайбия, шубҳасиз, очиқ фатҳ бўлди ва у қуйидаги натижаларни юзага чиқарди:
67-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|